Ultimate magazine theme for WordPress.

5 июнь Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон миқёсида долзарб бўлган экологик муаммолар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор этиб, шу муаммоларни ечишга дунё халқларини чорлайди. Ўша йиллар давомида мазкур кун 100 дан ортиқ мамлакатда нишонланди, ҳозирда экологик муаммоларни ечишга ёрдам берувчи муҳим бир замин бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу кунда барча халқлар бирлашиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, она-еримизни асраб қолишга ўзининг шахсий ҳиссасини қўшиш имконига эга бўладилар.

      Шу муносабат билан Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан  “5 июнь Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни”ни вилоятимизда байрам тариқасида кенг нишонланди. Тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарида бўлиб ўтди.

      Жумладан:  

      Навбахор тумани “Бинафшагулғунча” МТМда “Болакай ва ер сайёраси” мавзусида, Қизилтепа тумани Истироҳат боғида “Екофестивал” “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш  тарафдоримиз” мавзусида, Нурота тумани ихтисослашган санъат мактаб интенатида “Экология ва мен” мавзусида, Хатирчи тумани 1-сонли МТМ “Табиатни асраш хар биримиз бурчимиз” мавзусида,  Кармана тумани Қалқон жасорат ҳарбий спорт мактабида “Барчамиз табатни асраймиз” расмлар танлови,  Зарафшон шахар Баркамол авлод болалар марказида 5-июнь Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш кунига бағишлаб расмлар танлови ҳамда веломарофон тадбири,  Навоий шаҳар 13-сонли “Кичкинтой” МТМ, 1-сонли “Олтин балиқча” МТМларда Она табиатни асраймиз мавзуларида тадбирлар ўтказилди.

     

 

Шунингдек вилоят бошқарма бошлиғи томонидан Бошқарма тизимидаги самарали меҳнати ва фаоллиги учун ҳамда Бошқарма тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун  бошқарма ходимларига Ташаккурномалар билан тақдирландилар.