Ultimate magazine theme for WordPress.

5-ИЮНЬ БУТУН ЖАХОН АТРОФ МУҲИТ КУНИ

Ҳар йили 5 июнь куни нишонланадиган атроф муҳит куни экологик тақвимдаги энг асосий саналардан бири ҳисобланади. Мазкур кун муносабати билан Давлат экология қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорликда “Tabiat uchun” Facebook Challenge ташкил этмоқда.

Атроф муҳитга бефарқ бўлмаган фуқароларни мазкур челленджда фаол иштирок этишга таклиф этамиз!

Бунинг учун давомийлиги 30-40 секунд бўлган видеони тасвирга олиб,  #WorldEnvironmentDay хэштэги остида Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштириш зарур бўлади.

Креатив ролик муаллифига ташкилотчилар томонидан совғалар тақдим этилади.

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати