Ultimate magazine theme for WordPress.

70 млн сўмдан ортиқ зарар ундириладиган бўлди

Яқинда Навоий вилояти Экология бошқармасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ходимлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган эди.

Бу ҳақда Навоий вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Рейд давомида “Шарқ жило меъмори” МЧЖ ишчилари томонидан Кармана тумани, Дўстлик маҳалласи ҳудудида кўп қаватли уйлар қуриш мақсадида 15 туб манзарали дарахт кесиб ташлаганлиги аниқланган эди. Бундай кўрсатмани ишчиларга МЧЖ раҳбари Д.А. берган.

Жорий йил 3 сентябрь куни Кармана туманлараро иқтисодий суди мазкур ҳолат юзасидан қарор чиқарди. Унга кўра МЧЖ раҳбаридан табиатга етказилган 70 млн 690 минг сўм маблағ ундириладиган бўлди.