Ultimate magazine theme for WordPress.

“9-май – хотира ва қадрлаш куни” байрами

Жорий йилнинг 9-май куни Навоий шаҳар “Алишер Навоий истироҳат боғи” спорт майдончасида вилоят ҳокимлиги томонидан Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, ҳизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича комплекси ташкилот ва корхоналарида “Тош кўтариш” мусабақаси, вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича комплекси ташкилот ва корхоналарида “Арқон тортиш” мусабақаси, вилоят ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича комплексининг ташкилот ва корхоналар ўртасида “Армрестлинг” (қўл жанги) мусабақаси ўтказилди.

Шунингдек бошқарма ҳодимлари жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу байрамда фаол иштирок этдилар.

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган ташкилот ва корхоналар ўртасида ўтказилган “Армрестлинг” (қўл жанги) мусабақасида Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ходимлари умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни, якка “Армрестлинг” (қўл жанги) мусабақасиниг 70 кг вазн тоифасида Б Ниёзов фахрли 1-ўринни, 80 кг вазн тоифасида Н.Болтаев фахрли 3-ўринни эгалладилар.

Навоий вилояти спорт ва жисмонийт тарбия бошқармаси томонидан мусобақада иштирок этган жамоа ва ходимларга эсталик совғалари ҳамда диплом билан тақдирландилар