“Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК WKC3 қўрғонида ўтказилган тадбир
Жорий йилнинг 29-майида, Навоий вилоят “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК WKC3 қўрғонида “5-июн Бутун жаҳон атроф-муҳит куни ” муносабати билан корхонада амалга оширилаётган ишлар мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бу тадбирда Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ходимлари, “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК WKC3 ходимлари иштирок этишди.
Мазкур давра суҳбатида бўлинманинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган техник чора-тадбирлари хусусида маълумотлар бериб ўтилди.Шунингдек чўл ўсимликлари, Ўзбекистоннинг10 та ноёб ҳайвонлари ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” га киритилган қушларнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида корхонада чўл экосистемасининг биологик хилма-хиллигини асраш ва уни тиклашга доир чораларини кўриш ҳамда корхона ишчиларининг атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатини шакллантириш устувор вазифа этиб белгиланганлиги эътироф этилди. Хусусан 2017 йил декабр ойида корхона ходимларининг тўғри хатти-ҳаракатлари орқали оққушлар сақлаб қолинганлиги ва уларни Навоий вилоят биоинспекция ходимларига топширганликларни тадбир қатнашчилари томонидан юқори баҳоланди.
Корхонада бўлиб ўтган давра суҳбати қизиқарли савол-жавобларга, таклиф-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.