Ultimate magazine theme for WordPress.

«Men va ekologiya» онлайн танлов натижалари

Жорий йилнинг 25 май куни Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси  болалар орасида «Мен ва экология» мавзусида расмлар онлайн танловини эълон қилди. Танлов мақсади:

5 июнь Ҳалқаро атроф муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланади ҳамда  Навоий вилояти аҳолиси ёшларини карантин вақтидан унумли фойдаланишга тарғиб қилиш ва атроф муҳитга бўлган муносабатларни оширишдан иборатдир.

Танловда кимлар қатнашиши мумкин?

 Навоий вилоятининг барча ҳудудида яшаётган болалар қуйидаги уч хил ёш тоифасида иштирок этишди:

1) 4-6 ёш

1) 7-9 ёш

2) 10-14 ёш

Танловда иштирокчилари Навоий вилояти Экология бошқармаси телеграмм каналининг @navoiyecopress_bot га юборишди.

Танловимиз 2020 йил 3  июнга қадар давом этди

Ғолиблар каналимизда овоз йиғиш йўли орқали танлаб олинди

Ғолиб бўлган каналимиз  аъзолари 2020 йил 5 июнь куни Навоий вилояти Экология бошқармасининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан тақдирландилар