Ultimate magazine theme for WordPress.

“QIZILQUMSEMENT” АЖга медиатур

2020 йил 30 январь куни Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда “QIZILQUMSEMENT” АЖ ишлаб чиқариш жараёнидаги  технологиялари билан  танишиш мақсадида ОАВ вакиллари учун  медиатур ташкил қилинди.

Ўтган 2019 йил “Qizilqumsement” акциядорлик жамиятида 3636 минг тонна цемент, ундан ташқари,  тоғ жинсларидан: чақир тоши, пайвандлаш электроди, ўтга чидамли шамот ғишти, девор учун блоклар, тротуар учун плиталар, бетон блоклар, бетон қоришмалари, қурилиш қуми, кислород ва пропан газларини газболонларга тўлдириш, том ёпиш учун шиферлар ва бир қатор қурилиш материаллари учун хом ашёлар  ҳам ишлаб чиқарилади.

         Корхонада атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташлайдиган  манбалар сони 303 та бўлиб, шундан 116 та ташкиллаштирилган, яъни чанг ушловчи воситалар, сув пуркагичлар билан жиҳозланган, қолган 187 таси ташкиллаштирилмаган манбалардан иборат.

         Корхонада  атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташлайдиган  13 та  асосий манба мавжуд бўлиб, корхонанинг  умумий ташлама манбаларининг 96% ни ташкил қилади. Бундан СО- 57,7%, NO2-15,7%, NO -2,6%, SO2— 2%, Хом ашё уни- 12%,  клинкер чанги- 4% , цемент ишлаб чиқаришда ажралиб чиқадиган ноорганик  чанги-1,5% ни ташкил қилади. Уларнинг 98% ушлаб қолинади.

         Корхонада ҳосил бўладиган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларнинг асосий миқдори 3 та печдан чиқарилиб, умумий ташламаларнинг зарарли миқдори  90% ини ушлаб қолинади, яъни 125111,86  т /йилни ташкил қилади.

         Атроф муҳит ифлосланишининг олдини олишга қаратилган йиллик чора-тадбирларда кўрсатилган асосий маблағларнинг 95% мазкур 3 та печлардан чиқадиган чангни ушлаб қолишга сарфланади.  Ҳозирги кунда корхонада чанг-газ тозаловчи ускуналар сони ва қуввати қуйидагича:

    10 та қуруқ механик усулда тозалайдиган фильтрлар, тозалаш қуввати 189 минг

м3 /соатни ташкил қилади;

80 та саноат фильтрлари тозалаш, қуввати  818  минг м3 /соатни ташкил қилади.        13 та электр чанг тутгичлари, чанг тозалаш қуввати 4205 минг м3 /соатни ташкил қилади.

         Корхонада умумий чанг-газ тозаловчи ускуналар соатига 5212 минг м3/соат чангни ушлаб қолиш қувватига эга.

          Меъёрий ҳужжатларга асосан 1 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида атмосфера ҳавосига 8,0 кггача ифлослантирувчи моддаларни ташлашга рухсат берилган.  Корхонада йўлга қўйилган электр чанг тутгичлари  туфайли 2018 йилда амалда 1 т  цемент ишлаб чиқариш жараёнида 2,61кг ифлослантирувчи моддалар (ноорганик чанг) атмосферага чиқарилган.

Натижада 1 тонна цемент ишлаб чиқариш жараёнида  атмосферага ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори, рухсат этилган меъёрдан  3,065 марта кам чиқарилмоқда.

         2019 йилда корхонанинг умумий атмосферага ташланадиган ифлослантирувчи манбаларида ташламалар 543378,067 тоннани ташкил қилади. Шундан 535570,75 тонна чанг тозалаш иншоотларига келиб тушган, булардан 533871,36 тоннаси чанг тозалаш иншоатларида ушлаб қолиниб, технологик жараёнга хом-ашё сифатида қайтарилган, чанг тозалаш самарадорлигаи  99,6 % ни ташкил қилади.

Корхонада атмосферага ташланадиган ташламалар назоратини олиб бориш учун 2019 йилда 2882 та таҳлил ишлари, Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мониторинг  дастури буйича 288 та таҳлил ишлари олиб борилган, бундан ташқари ваколатли ташкилотлар билан шартнома асосида ишлаб чиқариш назорати  бўйича 660 та таҳлил ишлари, автотранспорт воситаларидан  чиқадиган чиқинди газларни аниқлаш  ва назорат қилиш бўйича шартнома  асосида  872 та таҳлил ишлари олиб борилди.

         Корхонада атмосферага ташланадиган ташламалар таркибидаги ифлослантирувчи моддалар газлар миқдорини ўлчаш учун S 360  газ таҳлил ўлчов воситаси  2019 йил якунида харид қилиниб, ҳозирги кунда ушбу асбоб ёрдамида ўлчов ишлари олиб борилмоқда.

         “Qizilqumsement” АЖ 2019 йилда табиатни муҳофаза қилиш, атроф муҳит ифлосланиши олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар  ишлаб чиқиб, шундан 5 та  банди атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олишга қаратилган.  Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш 2019 йил   режасига  асосан 10 млрд 610 млн сўм режалаштирилган бўлиб, амалда 2019 йил  давомида 11 млрд 363 млн  сўмлик ишлар амалга оширилди. Бундан ташқари, 2019 йилда 311 млн  912 минг сўм сарфланиб 2 369 дона манзарали дарахтлар ҳамда 1200 та  саксовул кўчатлари корхонани  санитар- ҳимоялаш зонасида экилиб парвариш қилинмоқда.

Корхонада ишчи ходимларга қулай шароит яратиш мақсадида ичимлик сувини автоматик тарзда 2 та тозалаш ускунаси ўрнатилиб  ишга туширилди, сув тозалаш ускунасининг қуввати 5000 л/соатни ташкил қилади. 2019 йилда корхонада  сув айланиши тизимлари қурилди.  Натижада  25534 мз сув сарфи тежалди.

Муқобил ёқилғи турига ўтиш ҳамда атмосферага ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш мақсадида корхонага қарашли 21 та автотранспорт воситалари табиий метан (газ) ёқилғисига ўтказилди. Натижада 79800 л ҳажмидаги дизель ёнилғи ва 46300 л этилланган бензин иқтисод қилинди. Бунинг натижасида атмосферага ташланадиган ташламалар миқдори       41 тонна 250 кг камайган. 2019 йилда атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи ташламаларни назорат қилиш учун 792 маротаба таҳлил ишлари ўтказилган.

        2019 йилда корхонада цемент ишлаб чиқариш жараёнида табиий газ ва электр энергия сарфини камайтириш бўйича 2018 йил билан солиштирилганда табиий газдан  4 156 766,77  минг  сўмлик  6 916.72  минг.м3 газ иқтисод қилинди.

Электрэнергиядан 10 053 847,29 минг сўмлик  27 965,98 минг кВт/соат электр энергияси иқтисод қилинди.

      Корхонада 2018 йили интеграллашган менежмент тизими халқаро стандартлари жорий қилинган бўлиб, булардан  ISO 9001:2015,  ISO 14001: 2015, OHSAS 18001: 2007   ва ISO 50001: 2011 тизимларидир. Халқаро сифат сертификатига эга. Ҳар йили халқаро аудиторлар томонидан стандарт талабларнинг бажарилиши бўйича аудитлар ўтказиб борилади.

   Буларнинг барчаси экология ва атроф муҳит ифлосланишининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлардир. Корхона сиёсатида ҳам иш жараёни  давомида атроф муҳитга салбий таъсирни камайтириш  бош мақсад қилиб қўйилган.

Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати