Ultimate magazine theme for WordPress.

Yig’ma axborot-tahlil bo’limi

Бўлимнинг фаолияти «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5024-сонли Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2915-сонли қарори, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги Низоми, бошқармадаги ички меҳнат тартиби қоидалари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида иш юритиш бўйича йўриқнома, бошқарма бошлиғининг буйруқлари ва топшириқлари, шунингдек бошқарманинг ярим йиллик ва йиллик иш режалари, бўлимнинг ярим йиллик иш режаси асосида ташкил этилади. Бўлимнинг тузилмасига бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассис ва 1 та етакчи мутахассис киради.

Йиғма ахборот-таҳлил бўлими Навоий вилоят Экология   ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг таркибий бўлинмаси   ҳисобланади.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари
ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Хайъати қарорлари,топшириқлари, Қўмита Раисининг қарор ва буйруқлари, бошқарма бошлиғи буйруқлари, топшириқлари шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим фаолияти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш соҳасида – бошқарма фаолиятига оид ахборотларни йиғиш, жамлаш ва таҳлил қилиш,
шу билан бирга таҳлилий фаолият бўйича ишларни режалаштириш, ташкилий-бошқарув ҳужжатлар ижросини таъминлайди.

Бошқарма тизимида ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш тартибини ўрнатиш, атроф муҳит ҳолатини акс эттирувчи, ўзида ахборот ресурсларини назарда тутувчи маълумотлар базасини шакллантириш
ва юритишни ташкил этади.

Бошқарма таркибидаги инспекция, бўлимлар,марказ ва корхоналар билан самарали ҳамкорликни ташкил қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги устувор йўналишларни ишлаб чиқиш, бошқарманинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги концепция ва бошқа мажмуавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалаларига йўналтирилган.

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Таҳлилий фаолият бўйича ишларни режалаштириш,ташкилий-бошқарув ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

Қўмита тизимида ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш тартибини ўрнатиш;

атроф муҳит ҳолатини акс эттирувчи, ўзида ахборот ресурсларини назарда тутувчи маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишни ташкил этиш;

Бошқарма фаолиятига оид ахборотларни жамлаш, таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижалари асосида бошқарма раҳбариятига ваколати доирасида таклифлар тайёрлаш;

Бошқарманинг барча фаолият йўналиш якунлари бўйича (чораклик, ярим йиллик, йиллик) ахборотларни шунингдек,тузилмавий бўлинмалар томонидан тақдим этилган тегишли ҳисоботларни қабул қилиш,умумлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича ишларни амалга ошириш;

Бошқарманинг тузилмавий бўлинмалари билан самарали ҳамкорликни ташкил қилиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги устувор йўналишларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Бошқарманинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги концепция ва бошқа мажмуавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Бошқарманинг жорий ва истиқболдаги режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

атроф-муҳит муҳофазаси бўйича аниқланаган ифлослантирганлик учун тўловларни ҳисобланиши ва юритилшиини, жарималарни ҳисобга олиниши ва ундирилишини, режали ва режадан ташқари текширишларни ўтказилишини ташкиллаш, бюртмалар бериш, текширишлар ҳисоботини юритиш, статистик ҳисоботларни хаққонийлигини таъминлаш ҳамда табиатдан фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрий услубий қўлланмалар билан таъминланиш каби ишларни мувофиқлаштириш; Бошқармага юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

Тел:220-61-64